Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германия элчисига таъзия билдирди
2017 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби, собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафот этганлиги муносабати билан самимий таъзия билдирди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Элчи Наитҳарт Хёфер-Виссинг, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёевга Германия Федерал Президенти Франк Вальтер Штайнмайер номига йўлланган мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Германия халқига билдирилган ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026
Германия НАТОнинг кенг кўламли машқларини қабул қилмоқда
11:45 / 16.01.2026