13:13 / 21.06.2017
17966

Доллар курси февралдан бери биринчи марта 60 рублдан ошди

Фото: Fotolia

Россия валютаси нефть бозорининг салбий динамикаси фонида бир долларга 60 рубль ва бир еврога 67 рубллик кўрсаткичдан ўтди ҳамда 2017 йилнинг феврали ва 2016 йилнинг декабридаги минимумларни мос равишда янгилади. Бундан савдолар натижалари дарак бермоқда.

Москва вақти билан соат 10.29 да доллар курси 0,52 рублга ошиб, 60,15 рублни ташкил қилган бўлса, евро курси – 0,63 рублга қимматлашиб, 66,97 рублга тенг бўлди. 

Нефть нархи эса Brent турининг бир баррели учун 45,5 доллар атрофида турибди. Бу 2016 йилнинг ноябридаги минимумга яқин дегани.

Top