Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин жанубидаги мактабда жангарилар одамларни гаровга олдилар
Фото: Romeo Ranoco / Reuters Подробнее на РБК: http://www.rbc.ru/society/2
Бир ойдан бери ИШИД билан боғланган жангарилар ва Филиппин армияси ўртасида тўқнашувлар давом этаётган Филиппин жанубида экстремистлар мактабга ҳужум қилиб, одамларни гаровга олдилар. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Минданао ороли марказидаги Котабато вилоятида жойлашган Пигкавайян шаҳрида юз берган. Бу ерда "Бангасаморода озодлик учун ислом курашчилари" (BIFF) гуруҳи аъзолари ҳукумат қўшинлари билан отишмага киришган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.
Пигкавайян BIFF жангарилари бошқа гуруҳлар жангарилари билан бир ой давомида ҳукумат армияси билан фаол жанговар ҳаракатлар олиб борган Марави шаҳридан 190 км узоқликда жойлашган.
Май ойида Филиппин президенти Родриго Дутерте ИШИДни қўллаб-қувватловчи жангарилар ва армия ўртасида тўқнашувлар бошлангандан кейин Минданао вилоятида ҳарбий вазият тартибини киритганди.
Мавзуга оид
15:09 / 24.02.2026
Ҳаага суди Филиппин собиқ президенти иши бўйича эшитувларни бошлади
11:46 / 17.11.2025
Филиппин пойтахтида юз минглаб одамлар коррупцияга қарши норозиликка чиқди
21:35 / 09.11.2025
Филиппинда яқинлашиб келаётган тайфун сабабли қарийб бир млн киши эвакуация қилинди
08:37 / 06.11.2025