Жаҳон | 18:59 / 23.06.2017
5622
1 дақиқада ўқилади

Покистонда содир этилган портлашларда 15 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Парачинор шаҳрида содир этилган 2 та портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Покистонлик амалдорларнинг айтишича, портлашлар маҳаллий бозорда 3 дақиқалик оралиқ билан бирин-кетин содир этилган.

Таъкидланишича, воқеа вақтида бозорда ифторликка егулик харид қилаётган кўп сондаги одамлар бўлган.

Аввалроқ Покистонда бомба портлаши оқибатида микроавтобуснинг 10 йўловчиси ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид