Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: АҚШ Ҳиндистонга 2 млрд долларлик ҳарбий дронлар сотмоқчи
Фото: EPA/VALDA KALNINA
АҚШ Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига умумий қиймати 2 млрд доллардан ошадиган 22 та ҳарбий дрон етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 22 июнда бу битим бўйича музокаралар боришидан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Пентагон бу битим ҳақида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг 26 июнда АҚШга ташрифи олдидан эълон қилмоқчи. Модини Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп кутиб олади.
Борт қурол-аслаҳаси бўлмаган дронларнинг етказиб берилиши икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналиш олинганини кўрсатишга қаратилган.
2016 йил августида Business Standard нашри маълум қилганидек, Ҳиндистон мудофаа вазири Манохар Паррикар АҚШга ташрифи вақтида АҚШнинг Predator туридаги дронларини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқчи бўлган. Нашр маълумотларига кўра, Нью-Деҳли келажакда "Ҳиндистонда тайёрла" дастури доирасида қўшма корхона негизида Ҳиндистонда дронлар яратишни режалаштирмоқда ва тегишли ишланмаларни қўлга киритмоқчи.
Аввалроқ ТАСС ахборот агентлиги хабар бергандек, Вашингтон Ҳиндистонга замонавий ҳарбий дронлар ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини беришдан бош тортган. Бироқ Ҳиндистон 2016 йил июнда Ракета технологиялари ортидан назорат тартибига қўшилган ва унинг АҚШ дронларини харид қилишга имкони ошган. Ушбу тартиб 30 дан кўпроқ давлатни бирлаштиради. Унинг асосий мақсади ядровий қуролни етказувчи дронларни яратишга кўмак берувчи ускуналар ва технологияларни етказиб беришни назорат қилиш орқали ядровий қурол тарқалиши хатарини камайтиришдан иборат.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025