Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Хитойдан ғазабда
Фото: AP
Япония ТИВ Хитойга норозилик билдирди. Бу ҳолат ушбу давлат кемалари Япония ҳудудий сувларида, ХХР билан баҳсли бўлган Сёнкаку ороллари яқинида пайдо бўлгач, рўй берди, деб хабар бермоқда NHK телекомпанияси.
Шанба куни эрталаб Хитой соҳилни қўриқлаш хизмати тўртта кемаси Сёнкаку баҳсли ороллари ёнида Япония ҳудудий сувларига кирди ва бу ерда икки соат бўлди.
Япония ТИВнинг Осиё ва Океания департаменти директори Кэндзи Канасуги Хитойнинг Япониядаги элчихонаси орқали ўз давлати норозилигини билдирди.
"Сёнкаку ороллари азалдан Япония ҳудуди саналади. Ҳудудий сувларга бостириб кирилиши Япония суверенитетини бузади ва буни қабул қилиб бўлмайди", - дея баёнотдан иқтибос келтиради телекомпания.
Сёнкаку ороллари Хитой ва Япония ўртасида ҳудудий баҳсга сабаб бўлиб келади. Япониянинг билдиришича, уларни 1895 йилдан бери эгаллаган, Пекинда иддао этишларича эса, 1783 ва 1785 йиллардаги япон хариталарида бу ҳудудлар Хитойники сифатида кўрсатилган.
Мавзуга оид
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:28 / 22.02.2026
Ташлаб кетилган маймун боласи интернет юлдузига айланди
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026