Ўзбекистон | 13:23 / 24.06.2017
36804
1 дақиқада ўқилади

ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Хусусан, полковник Маҳамадали Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳуқуқбузарликлар олдини олиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳмидин Нурдинов Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жонибек Самандаров Хоразм вилояти ИИБ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид