20:41 / 25.06.2017
7807

Ҳиндистонда осма йўл кабинаси тушиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Фото:PTI

Ҳиндистоннинг шимолидаги оммалашган тоғ-чанғи курортидаги осма йўл кабинасининг ерга тушиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам эвакуация қилинишларини кутмоқдалар, деб хабар бермоқда India Today нашри.

Нашр маълумотларига кўра, бахтсиз воқеа Гульмарг шаҳрида юз берган. Кучли шамол сабабли дарахт шохи осма йўл тросига қулаган, бунинг оқибатида эса кабина ерга тушиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида 4 кишидан иборат оила ва уларга гидлик қилган киши ҳам бор.

Маълум қилинишича, айни вақтда қолган кабиналардаги одамларни қутқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.   

Гульмарг Жамму ва Кашмир штатида жойлашган Ҳимолойдаги оммалашган курорт.

Top