Жаҳон | 08:31 / 26.06.2017
5907
1 дақиқада ўқилади

Яманда вабодан икки ой ичида 1,3 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Фото: Sputnik

Яманда апрель охиридан айни вақтгача, яъни икки ой ичида 1,3 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Қурбонларнинг чорак қисмини болалар ташкил қилади, деб хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

"Яманнинг барча вилоятларида икки ой давомида вабо тарқалди. 1,3 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, улардан чорак қисми болалардир", деб айтилган ташкилотнинг твиттердаги хабарида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вабога гумон қилинаётганлар сони 200 минг кишидан ошиб кетгани маълум қилди.

Аввалроқ ЮНИСЕФнинг Ямандаги вакили Яманда вабо билан касалланганлар сони август охиригача 300 минг кишигача ошиши мумкинлигини маълум қилганди.

Вабо – ўткир ичак инфекцияси бўлиб, ингичка ичакнинг шикастланиши, қайд қилиш, организм томондан суюқликнинг тез йўқотилиши билан кечади. 

Мавзуга оид