Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландия ҳарбий кемаси Ливия қирғоқларида 700 дан ортиқ қочқинни қутқариб қолди
Ирландия ҳарбий кемаси Ливия пойтахти Триполи қирғоқларига яқин ерда 712 кишини қутқариб қолди. Бу халқаро қутқарув амалиёти доирасида рўй берди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги Ирландия мудофаа кучларига асосан.
LÉ Eithne кемаси якшанба куни Триполидан 40 километр шимоли-ғарбда чўкиб кетаётганларни қутқариш бўйича амалиётни ўтказди. Олти нафар муҳожир беҳуш ҳолда топилди, улар қутқарилган.
Агентлик маълумотига кўра, кема барча қочқинларни, жумладан 14 нафар ҳомиладор аёл ва 4 нафар кичик болани хавфсиз жойга олиб келади. Портда улар Италия ҳукуматига топширилади.
Жорий йил бошидан бери Ўрта Ер денгизидан Европага 77 мингдан ортиқ муҳожир ва қочқинлар келди. Ўр Ер денгизини кесиб ўтиш чоғида 1828 инсон ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
17:45 / 26.10.2025
Ирландиядаги президентлик сайловида мустақил номзод ғалаба қозонди
16:20 / 23.10.2025