Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ФҚБнинг янги директори номзодини тақдим қилди
Фото: Daily Report. Кристофер Рэй
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ сенати кўриб чиқиши учун Федерал қидирувлар бюроси директори лавозимига Кристофер Рэй номзодини киритди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
Трамп Рейнинг бу лавозимга илгари сурилишини 7 июнда маълум қилганди. Трамп уни "бенуқсон малакали мутахассис" деб атаган.
Кристофер Рэй King & Spadling фирмаси юристи бўлиб, алоҳида масалалар ва ҳукумат терговларига ихтисослашган гуруҳга раислик қилади. 2003 йилдан 2005 йилгача АҚШ адлия вазирлигида бош прокурорнинг жиноий ишлар бўйича ёрдамчиси лавозимини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 9 май куни ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Комини у "бюрони самарали бошқара олишга қодирмаслиги" важи билан бўшатиб юборган. АҚШ Демократик партиясида эса Коми Трампнинг Россия билан боғлиқлиги тергов қилингани сабабли бўшатилгани айтиб келинади.
Мавзуга оид
22:41 / 22.08.2025
ФҚБ агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди
11:35 / 12.12.2024
ФТБ раҳбари Рэй Трамп инаугурациясигача ўз лавозимини тарк этади
17:05 / 04.08.2024
“Ундан ҳатто президентлар ҳам қўрққан” – ФҚБни ўлгунича бошқарган шахс
21:34 / 26.07.2024