09:09 / 28.06.2017
9058

Хитой ўзи қурган янги эсминецни сувга туширди

Фото: РИА Новости

Хитой чоршанба куни ўзи қурган янги турдаги эсминецни сувга туширди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берган.

Кемани сувга тушириш тантанали маросими Шанхайдаги Jiangnan Shipyard (Group) кемасозлик компаниясида эрталаб ўтказилди.

"Тур 005" 10 минг тонна сув сиғимига эга бўлиб, Хитойнинг янги авлодидаги эскадрилья мина ташувчи илк эсминецига айланди. Кема энг янги ҳаво мудофааси, ракеталарга қарши мудофаа, кемалар ва қайиқларга қарши мажмуалар билан жиҳозланган.

Top