Ўзбекистон | 11:24 / 29.06.2017
24635
1 дақиқада ўқилади

Абдуҳафиз Каримов Молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ботир Хўжаевга ўринбосар тайинланди.

Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу лавозимни Абдуҳафиз Абдуғаниевич Каримов эгаллаган.

Бунгача Абдуҳафиз Каримов Самарқанд вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид