21:44 / 29.06.2017
8168

«Ювентус» Дани Алвеш борасида расмий ахборот берди

29 июнь куни «Ювентус» ўзининг расмий сайтида 34 ёшли ҳимоячи Дани Алвешнинг жамоани тарк этиши ҳақида хабар берди. Италия клуби ва бразилиялик футболчи ўзаро келишган ҳолда бир йил олдин шартномани бекор қилишга келишиб олишди.

Ўтган мавсумда Каталониядан «Ювентус» сафига келиб қўшилган Алвеш туринликлар сафида 33 учрашув ўтказиб, 6 гол ва 6 голли узатма муаллифи бўлди. У«Ювентус» билан Италия чемпиони ва кубогида зафар қучди. Европа чемпионлар лигасининг финалига қадар етиб борди.

Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, Алвеш собиқ устози Хосеп Гвардиола устозлик қилаётган «Манчестер Сити» клуби сафига бориб қўшилади.

Top