Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёввойи фил марафончини таъқиб қилди (видео)
Зимбабведаги Виктория шаршараси Марафони иштирокчисини ёввойи фил таъқиб қилди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Ҳайвон марафончилар чопиб кетаётган йўлга чиқиб кетиб, наъра тортган ва спортчиларнинг бирига қараб ҳаракатланган. Қўрқиб кетган эркак тезроқ югуришни бошлади, кейин эса йиқилиб тушди. Филда унга қизиқиш шу заҳотиёқ сўнди, у ортига қайрилиб, йўлнинг қарама-қарши томонидаги бутазорга кириб кетди. Спортчи эса вақтни йўқотмай, ўрнидан турди ва югуришда давом этган.
Жорий йилда Виктория шаршараси Марафони 10-маротаба ўтказилди. Унда жаҳоннинг турли давлатларидан келган тахминан 2,5 минг спортчи қатнашди.
Мавзуга оид
14:02 / 14.01.2026
Ҳиндистонда ёввойи фил 22 кишини ўлдирди. У ҳамон қидирилмоқда
21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025