Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доҳа: Қатарга "қонсиз уруш" эълон қилинди
Фото:aa.com.tr
Қатар атрофидаги вазиятни "қонсиз уруш"нинг эълон қилиниши деб таърифлаш мумкин, деб айтди Қатарнинг мудофаа масалалари бўйича вазири Ҳолид бин Муҳаммад ал-Атийя Лондонда чоп этилувчи "Ал-Араби ал-Жадид" нашрига берган интервьюсида.
"Фуқароларга зиён етказиш ва Форс кўрфази давлатларидаги вазиятларни издан чиқариш мақсадида ҳаво, қуруқликдаги ва денгиз чегаларининг ёпилишини бошқача яна қандай изоҳлаш мумкин?", деб айтди вазир.
Ал-Атийя, шунингдек, Қатар террорчиларни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги тасдиқларни ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. У Туркиядаги жорий вазият масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Туркия ва Қатар тарихий ришталар билан боғланган.
Вазирнинг Туркияга ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида амалга оширилган. Ал-Атийянинг айтишича, сафарнинг кун тартибидаги асосий масаласи Туркиянинг Қатардаги ҳарбий базаси бўлган.
Аввалроқ Қатар билан дипломатик алоқаларни узган Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн алоқаларни нормаллаштириш учун Доҳа бажариши шарт бўлган 13 та талабни тақдим қилган. Улар орасида Қатардаги Туркия ҳарбий базасининг ёпилиши талаби ҳам бор. Доҳага бу талабларни бажариш учун 10 кунлик муҳлат берилган.
Мавзуга оид
18:15 / 13.02.2026
АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчини юбормоқда
21:25 / 29.01.2026
«Улкан армада». Трамп Эрон соҳилларига юборган ҳарбий кучлар ҳақида нималар маълум?
12:50 / 29.01.2026
«Вақт тугаб бормоқда». Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди
23:03 / 27.11.2025