Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида "Набирамга бир китоб" акцияси ўтказилди
Тошкент вилоятининг республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшишни истаган, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маърифий тадбирларда фаол иштирок этишни ният қилган нуроний отахон ва онахонлари (бугунги кунда 250 мингга яқин ёшлик бўйича нафақахўрлар бор) “Набирамга бир китоб” акцияси ташаббуси билан чиқишди. Улар 5 июль куни Тошкент вилоятининг маъмурий маркази - Ўрта Чирчиқ туманидаги “Маънавият ва маърифат” марказида бўлиб ўтган (2017 йил 5 июль соат 10 00 даги) тадбирда фаол иштирок этишди.
Тадбирда нуронийлар китоб ярамаркасига ташриф буюрган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳамда радикал оқимларлар таъсирига тушган оилаларнинг фарзандларига уларни қизиктирган мавзуларга доир китобларни совға қилишди.

Вилоят нуронийлари йил давомида камида 2 нафардан болаларни (набираларини) китобга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда вилоят ҳудудидаги китоб дўконлари ва кутубхонларга ёшларни жалб қилишга ёрдам беришни ўзларига вазифа қилиб олишди.
Мавзуга оид
14:09 / 16.01.2026
Энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:21 / 26.12.2025