17:30 / 09.07.2017
19075

«Эвертон» Рунининг трансферини эълон қилди

Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»дан «Эвертон»га ўтиши жараёнини якунлади. Клуб расмий сайти 31 ёшли футболчи «ирислар» жамоаси базасида тиббий кўрикдан ўтди ва икки йиллик шартнома тузгани ҳақида эълон қилди.

«МЮ» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган футболчи фаолиятини «Эвертон»да бошлаган ва 2004 йили «қизил иблислар» сафига ўтганди.

Руни бу жамоада 559 учрашув ўтказиб, 253 гол урган ҳамда 145 голга ҳаммуаллиф бўлганди.

Унинг Ливерпульга қайтиши Ромелу Лукаку трансфери доирасида амалга ошди. Манчестерликлар Лукаку учун 75 миллион евро тўлади ва Рунини қўшиб берди. Шартномаси ҳали тугамаган футболчининг трансфер қиймати 10 миллион еврога баҳоланган.

Руни янги жамоасида «Манчестер Юнайтед»дагидан икки баравар кам, ҳафтасига 170 минг фунт миқдорида маош олади.

Top