Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барчаси ҳал. Лукаку энди «МЮ» футболчиси
«Манчестер Юнайтед» «Эвертон»дан Ромелу Лукаку сотиб олинганини эълон қилди.
Манкунианликлар расмий сайтида маълум қилинишича, бельгиялик бу ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома тузилган. Келишувда шартномани узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Норасмий маълумотларга кўра, трансфер қиймати 75 млн фунт (85 млн евро). У жамоада Златан Ибраҳимовичдан бўш қолган 9-рақамли футболкада тўп суради.
Ушбу трансфер доирасида манчестерликлар ҳужумчиси Уэйн Руни «Эвертон»га бориб қўшилди.
Лукаку якунланган мавсумда «Эвертон» сафида 39 ўйинда майдонга тушган ва 26 гол уриб, 7 голга узатма берган. 24 ёшли ҳужумчи «ирислар» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётганди.
Мавзуга оид
12:36 / 25.11.2025
АПЛда ноодатий қизил карточка кўрсатилди
13:01 / 20.10.2025
Мбаппеда голли серия, «Ливерпул»да тарихий мағлубият. Кун ўйинлари
15:35 / 18.10.2025
"Ливерпул" "МЮ"га қарши, Германияда класико. Ҳафта ўйинлари анонси
12:29 / 28.09.2025