Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул КХДРга гуманитар ёрдамларни тиклаши мумкин
Жанубий Корея ҳукумати КХДРга инсонпарварлик ёрдамларини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, гап БМТ ва бошқа халқаро каналлар орқали КХДРга ёрдам етказиш ҳақида бормоқда.
Жанубий Корея қўшни давлатга ҳар қандай турдаги ёрдамларни етказишни 2016 йилда, Пхеньяннинг ракета ва ядро қуроллари синовидан кейин тўхтатган эди.
Жанубий Кореянинг янги президенти Мун Чжэ Ин икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг аста-секинлик билан яхшиланишини қўллаб-қувватлайди. Сеул ва Пхеньян ўртасидаги алоқалар илиқлашуви унинг сайловолди кампаниясидаги бош ваъдаларидан биридир.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026