Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп G20’даги музокараларда қизи нега иштирок этганини тушунтириб берди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, қизи Иванканинг музокараларда бўлиши одатий ҳолат ҳисобланади.
Аввалроқ интернетда Иванканинг музокаралар вақтида отаси ўрнида ўтиргани тасвирланган фотосуратлар тарқалди. Хабар қилинишича, бу ҳолат шанба куни Ҳамбургдаги “Катта йигирматалик” саммити вақтида рўй берган. Суратда Иванка ХХР раиси Си Цзиньпин, Британия бош вазири Тереза Мэй, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Германия канцлери Ангела Меркель билан бирга ўтирганини кўриш мумкин.
"Япония ва бошқа давлатлар билан қисқа учрашувлардаги музокаралар учун хонани тарк этганимда, Иванкадан ўрнимга ўтиришни сўрадим. Бу жуда оддий ҳолат. Ангела М (Меркель — таҳ.) бунга қўшилади", - дея ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Одатда мамлакат етакчисининг оила аъзолари ёпиқ музокараларда иштирок этмайди, бироқ Иванка Дональд Трамп президентлиги илк кунлариданоқ отасига бошқа давлат етакчилари билан учрашувларида ҳамроҳлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:21 / 21.11.2025
G20 ЖАРда: саммит Трамп, Си ва Путинсиз старт олмоқда
20:58 / 13.11.2025
Трамп ва Путин ортидан Си ҳам G20 саммитига боришдан бош тортди
12:24 / 08.11.2025
Трамп ЖАРдаги G20 саммитига бойкот билан таҳдид қилмоқда
09:10 / 20.11.2024