17:40 / 11.07.2017
18295

Чилонзорда қўшмачилик ҳолати аниқланди

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 18:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Садоқат Эралиева Чилонзор тумани ҳудудида қўшмачилик билан шуғулланиб, 20.000 сўм пул эвазига фуқаро «Х» ва «Н» ларни жинсий алоқа қилишлари учун таништириб қўйганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми (ғаразли ниятларда қўшмачилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top