Жаҳон | 13:08 / 12.07.2017
10924
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко: беларуслар рус тилидан ҳеч қачон воз кечмайди

Рус тили – Беларусь миллий бойлиги. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко чоршанба куни Минскдаги Бутунжаҳон рус матбуоти конгрессида чиқиш қилиб, айтиб ўтган.

"Рус тили – бу бизнинг миллий бойлигимиз, у Беларусда давлат тили мақомига эга, бу референдумда ҳал этилган", - деди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, "рус тилини йўқотиш – бу тарих, ҳозирги давр ва келажакни йўқотишдир".

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид