14:52 / 13.07.2017
6256

Кариб оролларидан бирида сайёҳ самолёт двигателидан чиққан ҳаво оқимлари туфайли ҳалок бўлди

Фото: Getty Images

Сен-Мартен оролидаги Кариб соҳилбўйида сайёҳ аёл йўловчи самолёти двигателидан чиққан ҳаво оқимлари сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда BNO News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, маҳаллий аэропорт туристларда катта қизиқиш туғдиради, сабаби унинг учиш-қўниш йўлаги соҳилдан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган.

Ҳалок бўлган сайёҳ аёл Caribbean Airlines авиакомпанияси самолёти парвоз қилаётган пайтда Қиролича Юлиана аэропортининг учиш-қўниш йўлагига яқин жойда бўлган. 57 ёшли аёл двигателдан чиққан ҳаво оқимлари сабаб бетонга бориб урилган ҳамда олинган жароҳатлар туфайли шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Top