Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онанинг фаросатсизлиги 2 гўдакнинг умрига зомин бўлди
2017 йилнинг 10 июль куни Чилонзор тумани ҳудудида муқаддам тан жароҳати етказиш жинояти учун судланган М.Р. исм-шарифли она ўзининг 7, 5 ва 3 ёшли қиз фарзандларини уйда қаровсиз қолдирган. У об-ҳаво ҳарорати юқори даражада иссиқ бўлишига қарамай хонадон ойналари ва эшигини ёпиқ ҳолатда қолдириб, хонадон эшигини қулфлаб, ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетган. Шу билан ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган ёш фарзандларини хавф остида қолдирган.

Бунинг оқибатида фуқаро М.Р.нинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари вафот этган. Ўлим сабаблари аниқланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:18 / 11.02.2025
Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди
21:03 / 31.01.2025
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди
16:03 / 25.01.2025
Банк ходимасига нисбатан журналист суриштируви ўтказган телеканал мухбири ИИБга чақиртирилди
11:52 / 22.01.2025