17:30 / 13.07.2017
32202

Сўнгги талваса. Террорчилар Ироқдаги шаҳарни «Мустақил давлат» деб эълон қилишди

Халқаро террорчилик ташкилоти ИШИДнинг жангарилари ортга чекинган сари ваҳшийлашмоқда. Улар жуда кўплаб оммавий қатлларни амалга оширишмоқда.

Бугун, 13 июль куни террорчилар Мўсул яқинида ўзлари ҳақида яна маълум қилишди. Ироқнинг Тель-Арфа шаҳри террорчилар томонидан «Мустақил давлат» деб эълон қилинган.

Яъни, бу «давлат» ИШИД эълон қилган «халифалик»га ҳам бўйсунмайди. Ўз-ўзидан маҳаллий ҳокимиятга ҳам. Бу ҳақда Ал Сумария телеканали маълум қилган.

Телеканалга асосланиб, РИА Новости нашри хабар беришича, бу ерда оммавий қатл амалга оширилган ва террорчилар шаҳарни тўлиқ ўз назоратларига олишган.

Тель-Арфа 2014 йилдан буён террорчилар тасарруфида. Айни вақтда Ироқ армияси бу шаҳарни озод этиш учун ҳаракат қилмоқда.

Top