Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотогалерея: ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига янги ёдгорликлар қўшилди
Фото: diomedia.com
Польшанинг Краков шаҳрида Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 41-сессияси ўз ишини якунлади. Унинг таркибига Жаҳон маданий ва табиат меросини асраш Конвенциясига қўшилган мамлакатлар Бош ассамблеяси томонидан сайланган 21 давлат вакили киради.
Сессия чоғида ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича ўнлаб аризалар муҳокама қилинди. Гап маҳаллий ҳокимият томонидан ҳимояга муҳтож бўлган маданий, тарихий ва экологик аҳамиятга молик ёдгорликлар ҳақида бормоқда. Россия нашрлари рўйхатга янги киритилган айрим иншоотлар суратлари тўпламини намойиш этди.

Ҳевроннинг эски шаҳри, Фаластин. Фото: Anadolu

Самбора Прей Кук археология комплекси, Камбожа. Фото: Diomedia.com

Лос-Алерсес миллий парки, Аргентина. Фото: Diomedia.com

Арли-Пенжари миллий парки, Бенин ва Буркина-Фасо. Фото: Getty Images

Карпат тоғлари ўрмонлари. Фото: Shutterstock

Язид шаҳрининг тарихий маркази, Эрон. Фото: UNESCO

Асмэра шаҳри, Эритрея. Фото: Reuters

Қадимги Скандинавия ва Куятаа инуит қишлоқ хўжалиги ландшафти, Гренландия. Фото: UNESCO

Аҳмадобод шаҳри, Ҳиндистон. Фото: UNESCO

Афродисиас эллин шаҳри, Туркия. Фото: Diomedia.com

Кукушили тоғ чўққиси, Хитой. Фото: UNESCO

Успенский ибодатхонаси, Россия. Фото: Shutterstock

Даурия ландшафти (Даур ерлари) Россия ва Мўғулистон чегараси. Фото: Shutterstock

Синтоист ибодатхоналарига эга бўлган Окиносима ороли, Япония. Фото: UNESCO

XVI — XVII асрларга оид Венеция мудофаа иншоотлари, Хорватия. Фото: UNESCO
Мавзуга оид
21:15 / 11.12.2025
Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
17:45 / 10.12.2025
Саида Мирзиёева қўбиз ва ўтовнинг ЮНЕСКО маданий мерос рўйхатига киритилганини олқишлади
11:20 / 10.12.2025