Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:45 / 14.07.2017
7059
1 дақиқада ўқилади
АҚШдаги судья Трампнинг миграция фармонини кучсизлантирди
Фото: AP
Ҳонолулудаги округ судьяси Деррик Уотсон Ҳавайи штатининг махсус сўровини қондирди. У АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга олти араб давлати фуқаролари киришини тақиқловчи миграция фармонидан, унда тилга олинган баъзи шахслар тоифасини чиқариб ташлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Уотсоннинг қарорига кўра, АҚШда бува ёки буви, набиралар, қариндошлар, тоға, амаки, хола ва амманинг фарзандлари бўлса, бу мамлакатга кириш учун етарли асос бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:10
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
12:32
АҚШ Олий суди: Трамп жорий этган божлар ноқонуний
12:02
Зеленский: АҚШ ҳам Украинадан бутун Донбассни топширишни талаб қиляпти
09:25