19:30 / 14.07.2017
31592

Ички ишлар вазирлиги ҲПББ матбуот анжумани ўтказди

14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси ташаббуси билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: ислоҳотлар самараси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Матбуот анжуманида ИИВ ҲПББ, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Бугунги кунда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – ҳуқуқий давлатни барпо этиш, адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. 

Анжуманда иштирок этган ИИВ ҲПББ бошлиғи ўринбосари, подполковник Дилшод Акромов жорий йил 16 февралидан шу кунга қадар 22 марта “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилганини маълум қилди. 

Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарор бўлишига эришиш мақсадида 19686 марта муҳокамалар ўтказилиб, 12 648 оиладаги нготинчликларга барҳам берилган, 5 861 оила ажралиб кетишдан сақлаб қолинган. 

Акромовнинг маълум қилишича, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган тарғибот тадбирлари натижасида жами содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  умумий 6,5 фоизга камайган. Хусусан: 

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликлар 4,9 фоизга, 52-моддаси бўйича жиноятлар (енгил тан жароҳати етказиш) 21,5, 53-моддаси бўйича (санитария қонун хужжатларини бузиш) 64,2, 61-моддаси бўйича ҳуқуқбузарлик (оз миқдорда талон-тарож қилиш) 20,4, 110-моддаси бўйича (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) ҳуқуқбузарлик 21,7 фоиз, 183-моддаси (майда безорилик) бўйича 10,9, 223-моддаси (паспорт тизими қоидаларини бузиш) бўйича 20,5 фоиз камайишига эришилди. 

Жиноятчилик умумий ҳисобда 8,5 фоизга камайган. Жумладан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 12,1, унча оғир бўлмаган жиноятлар 7,1, ўта оғир жиноятлар 16,9 фоизга камайган.

2017 йилнинг ўтган 6 ой давомида оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган қотиллик жиноятлари 13,7 фоиз камайган бўлса, бу йўналишдаги оғир тан жароҳати етказиш жинояти 2,2, қасддан ўрта оғир тан жароҳати етказиш жинояти – 24 фоиз, қасддан енгил тан жароҳати етказиш жинояти – 19,5 фоиз камайишига эришилган.

Бундан ташқари, тaлончилик 11,8 фоизга, босқинчилик 7,5 фоиз, безорилик 27,5 фоиз, номусга тегиш 11,6 фоизга камайишига эришилган. 

Top