Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Бош прокурори Беларусга борди
Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев 9-11 июль кунлари Беларусь Республикаси Бош прокурори Александр Конюкнинг таклифига биноан ушбу давлатда ташриф билан бўлди.
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Беларусь Бош вазири ўринбосари Михаил Русий билан учрашди, Беларусь Бош прокуратураси, Олий суди, Тергов қўмитаси ва Адлия вазирлигида учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон делегацияси беларуслик ҳамкасбларига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар, суд тизимини ислоҳ этиш бўйича дастурни амалга ошириш бўйича маълумотлар берди.
Томонлар икки давлат ҳукумат делегацияларининг ўтган йилнинг охири ва жорий йилнинг бошидаги ташрифлари якуни бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишди.
Ихтиёр Абдуллаев ва Александр Конюк Тошкент шаҳрида май ойида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро Битимни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашди.
Улар прокурорлик фаолиятининг аниқ йўналишлари бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан кураш муаммоларини тадқиқ этиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Мавзуга оид
22:03 / 13.06.2025
Кўр-кўрона тергов ва прокурорнинг ёлғони: Олмазорда аёл камида 80 кундан бери асоссиз ҳибсда ўтирибди
20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
08:34 / 20.03.2025