Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» Хамес билан илк ўйинида Телеком Кубогини қўлга киритди
Германиянинг «Бавария» жамоаси Телеком Кубоги ўртоқлик мусобақаси финалида «Вердер»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди. Учрашув Мёнхенгладбахдаги «Боруссия-Парк» стадионида бўлиб ўтди.
Томас Мюллер ва Хуан Бернат голларга муаллифлик қилди. 37-дақиқада Мюллер пенальтини ура олмади. Мюнхен жамоаси таркибида майдонга илк маротаба колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес тушди. У шу йил ёзда «Реал»дан ижара асосда ушбу жамоага ўтган эди.
Турнирнинг учинчи ўрни учун ўйинда Мёнхенгладбах «Боруссия»си «Хоффенхайм»га пенальтилар сериясида 5-6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу мусобақа ўйинлари бир таймдан ўтказилади. Асосий вақтда дуранг қайд этилса, пенальтилар серияси белгиланади.
Мавзуга оид
05:33 / 27.11.2025
ЕЧЛ. Гигантлар жангида «Арсенал» «Бавария»ни яксон этди
13:21 / 05.11.2025
«Ливерпул» «Реал»га имкон қолдирмади, «Арсенал» ва «Бавария»ни тўхтатиб бўлмаяпти
23:41 / 18.10.2025
Der Klassiker «Бавария» ғалабаси билан якунланди
10:34 / 18.09.2025