23:17 / 16.07.2017
20365

Ўзбек болалар шоири Олқор Дамин вафот этди

Истеъдодли ўзбек болалар шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ажойиб инсон Олқор Дамин етмиш ёшида вафот этди.

Шоир 1947 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Ижодий фаолияти давомида 40 га яқин китоблар ёзган эди.

"Биз атоқли шоиримиз Олқор Даминнинг вафоти муносабати билан яқинларига, оила аъзоларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Илоҳим, уларни Аллоҳ раҳмат қилсин, жойлари жаннатдан бўлсин", деб ёзади шоир Амир Худойберди ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида.

Устоз адиб Иштихон тумани Чилликчи қишлоғида дафн этилди.

Марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Top