19:22 / 17.07.2017
6886

Порошенко Молдовага ҳудудий яхлитликни тиклашда ёрдам беришга тайёр

Украина президенти Петр Порошенконинг Молдова бош вазири билан учрашув якунида маълум қилишича, Киев Кишиневга Приднестровье устидан назоратни тиклашда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар бермоқда.

«Биз, Украина, Молдова Республикаси ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ҳамда 25 йил аввал фитна туфайли Приднестровьеда ҳозир истиқомат қилаётган юз минглаб кишиларга оғир оқибатлар келтириб чиқарган вазиятни аввалги ҳолатига тиклаш учун максимал даражада кўмак беришга тайёрмиз», - деган давлат раҳбари.

Ўз навбатида, Молдова ҳукумати раҳбарининг айтишича, Киев ва Кишинев томонидан Приднестровьенинг блокадаси ҳақидаги хабарлар асоссиздир.

Top