Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин бош вазири: Исроил Ал-Ақсанинг мақомини ўзгартириш ҳаракатида
Фаластин бош вазири Рами ал-Ҳамдаллоҳ Ал-Қудсда кескинликнинг ошишида Исроилни айблади, деб хабар бермоқда «Анадолу».
«Исроил – истилочи куч. Исроилнинг обрўси мусулмонлар ва христианларнинг Ал-Қудсдаги муқаддас жойларига ўз таъсирини ўтказа олмайди. Исроилнинг Ал-Қудсдаги ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайди», - дея айтиб ўтди Фаластин ҳукумати раҳбари Рамаллоҳда Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан аввал.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ал-Қудсдаги ҳаракатлари Ал-Қудс ва Ал-Ақсанинг тарихий мақомини ўзгартириш, шунингдек, бу муқаддас жойларга зарар етказишга мўлжаллангандир.
Ал-Ҳамдаллоҳнинг эслатишича, Ал-Ақсанинг ҳозирги мақоми Усмонийлар давлати вақтида белгилаб қўйилган ва Британия мандати даврига қадар сақланиб турган. Бундан ташқари, Ал-Ақса Исроилнинг 1967 йилдаги истилосидан сўнг Иордания бошқаруви остида қолган.
Исроил ҳукумати Ақ-Ақса мақомини 2003 йилдан бери ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, яъни, масжидни ташриф буюрувчилар учун ёпиш ҳамда кираверишда металл буюмларни қидириш қурилмаларининг ўрнатилиши.
Ал-Ҳамдаллоҳнинг қайд этишича, Фаластин ҳукумати ва халқи Исроилнинг хавфли қадамларига қарши чиқмоқда. Сабаби бу фаластинликларни масжидга бориш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уларга оммавий жазоларни қўллайди.
Мавзуга оид
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026
Юзлаб ўзбекистонликлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида қатнашган – Al Jazeera
13:48 / 16.02.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди
15:42 / 13.02.2026