Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҚБ “ақлли” ўйинчоқлар хавфидан огоҳлантирди
АҚШ Федерал қидирувлар бюроси харидорларни “ақлли” ўйинчоқлардан фойдаланиш хавфи ҳақида огоҳлантирди, дейилади маҳкама сайтида.
ФҚБдан аниқлик киритилишича, интернетга уланиши мумкин бўлган ўйинчоқлар харидорларга хавф туғдириши мумкин.
“Болаларга мўлжалланган “ақлли” ўйинчоқлар ва кўнгилочар қурилмалар ўз хатти-ҳаракатини фойдаланувчи билан ўзаро алоқа асосида қуришга интилмоқда”, - дея таъкидлаб ўтишган маҳкамадан.
ФҚБ маълумотларига кўра, бундай ўйинчоқларда сенсорлар, микрофонлар, камералар, GPS модуллари бор бўлиб, улар харидорлар нутқини таниб олиш ҳамда уларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини беради.
Федерал қидирувлар бюроси ўз баёнотида харидорларни ўйинчоқни харид қилишдан аввал қурилма томонидан эҳтимолий барча баҳсли ҳаракатлар учун яхшилаб текширувдан ўтказишга чақирган.
Мавзуга оид
22:47 / 27.08.2025
Lego рекорд даромадга эришди
22:41 / 22.08.2025
ФҚБ агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди
11:56 / 12.04.2025
ЕИ болалар ўйинчоқларида қатор кимёвий моддалардан фойдаланишни тақиқлаяпти
17:05 / 04.08.2024