Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бешикдан қабргача илм изла: саудиялик 100 ёшида саводини чиқармоқда
Фото: Arabnews
Саудиялик 100 ёшли Яҳё бин Файи ал Ритий энди саводини чиқаришни бошлади. У Виша маъмурий бирлиги фуқароси сифатида Ал Сада Марказидаги саводхонлик кампанияси доирасида ташкил этилган ёзги мактабга қатнай бошлади. Бу ҳақда Arabnews хабар қилмоқда.
Яҳё кампанияда иштирок этаётган 900 нафар эркак ва аёллардан биридир. У соғлиғининг яхши эмаслигига қарамай, ўқишга қизиқмоқда. Унинг айтишича, ўқиш ва ёзишни ўрганиш азалий орзуси бўлган ва бугунги кунда у Қуръони Карим оятларини ўқий бошлаганида орзуси ушалганини ҳис қилмоқда.
Бу йилги ёзги кампания 2 ой давом этиб, унда 30дан ортиқ ўқитувчи ўқиш-ёзишни билмайдиган фуқароларга илм беради.
Талабаларнинг яна бири Яҳё ал Қоҳтаний ҳам ўқиш-ёзишни ўргатувчи ёзги мактабга қатнаётганидан хурсандчилигини яширмаган ва таълим департаментининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини эътироф этган.
Унинг сафдошларидан яна бири Иброҳим бин Аҳмад Саид Фарож китобларини кўтарган ҳолда синфхонага кирар экан, “мен ўқиш ва ёзишни ўрганиш учун тақдим этилаётган ушбу имкониятдан фойдаланиб қолиш мақсадида даламни ва омочимни ташлаб келаяпман”, дея таъкидлади.
Мавзуга оид
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
10:43 / 17.12.2025
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
07:26 / 03.12.2025