Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик қўшиқчи ўз концерти вақтида оламдан ўтди
Француз қўшиқчиси Барбара Велденс ўз концерти вақтида қўққисдан вафот этди. The Independent хабарига кўра, ҳодиса Франция жануби-ғарбидаги Гурдон шаҳрида жойлашган черковда содир бўлган.
Айни вақтда ўлим сабаби аниқ эмас. Турли манбаларга кўра, Велденснинг юраги ток уриши туфайли тўхтаган бўлиши мумкин.
Валденс Лео Ферре фестивали доирасида концерт бераётганди.

Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Февраль ойида ушбу қўшиқчи Le grand H de l’homme номли илк альбомини тақдим этганди. Ўтган йилнинг ноябрида у Шарль Кро номидаги ёш қўшиқчилар Академияси мукофотига сазовор бўлганди.
Мавзуга оид
12:43 / 19.09.2025
Термизда мактаб ўқитувчилари концертга билет олишга мажбурланаётгани айтилмоқда
08:49 / 25.08.2025
Хонандалар солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади
16:02 / 11.05.2025
АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди
19:25 / 20.04.2025