Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноёб қурбақаларни браконьерлардан қутқариш учун 600 доллардан пуллашмоқда
Эквадордаги қатор экологик компаниялар ноёб қурбақаларни 600 доллардан сотишга мажбур бўлмоқда. Фирмалар шу тариқа қурбақаларни ноқонуний овчилар ва йўқ бўлиб кетиш хавфидан сақлаб қолмоқда, деб ёзади AFP.
Таъкидланишича, қурбақалар лабораторияларда кўпайтирилади. Бу маҳаллий фаунага таъсир қилмаслик мақсадида амалга оширилади. Шундан сўнг уларни этик биосавдо, деб аталувчи схемага киритишади. Агентлик маълумотига кўра, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи бу жониворларни Канада, АҚШ, Япония ҳамда Европа давлатларига сотишмоқда.
— Бу қурбақаларнинг баланд нархлари, ноқонуний овчилик билан шуғулланиш қандай фойда келтириши ҳақида тасаввур беради, — дейди экологик компаниялардан бирининг менежери Лола Гардерас.
Маълумот учун, Эквадор ҳудудида қурбақаларнинг 600 дан ортиқ тури яшайди, уларнинг 186 таси йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Мамлакат ҳукумати ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи бу жониворларни ўлдириш ва сотишни тақиқлаган.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025