21:25 / 23.07.2017
32931

Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди

Биринчи совет миллионери Артём Тарасов 68 ёшида вафот этди. Бу маълумот «Яблоко» партияси матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.

Унинг ўлими сабаби, қачон ва қаерга дафн этилиши тез орада маълум қилинади.

Артём Тарасов ўтган асрнинг 80-йилларида  Москвадаги «Техника» кооперативини ва  ташқи савдо билан шуғулланувчи «Исток» ташкилотларини бошқарган. У совет давлатининг биринчи расмий миллионери сифатида машҳур бўлганди. 1989 йилда у ўзининг «Техника» кооперативидан 3 миллион рубль маош олганди.

1989 йили Тарасов Кооперативлар иттифоқи вице-президенти сифатида Артём ҳафталик газета чиқариш таклифини илгари сурди. Кейинчалик ушбу газета негизда «Коммерсантъ» шаклланди.

Top