Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилди
Ғазо секторининг шимолий қисмидан Исроил ҳудудига ракета учирилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати хабар берди.
«Бироз олдинроқ Ғазо секторининг шимолий қисмидан ракета учирилди. Ракета ҳаводалигидаёқ портлаб кетган. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ», — дея ёзилган исроилликлар армияси расмий твиттерида.
Бундан аввалроқ Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил билан барча даражадаги алоқалар тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди. Бунга исроилликлар хавфсизлик чоралари сабаб Қуддусдаги Ибодатхона тоғига ўтиш учун металл аниқловчи ромлар ўрнатилгани, Ал-Ақсо масжидига 50 ёшга тўлмаган мусулмонлар кириши тақиқлангани сабаб бўлди.
Ўтган ҳафтада уч жангари Ибодатхона тоғида икки полициячини ўлдириб кетгани бу ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
19:13
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09
Юзлаб ўзбекистонликлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида қатнашган – ОАВ
15:42 / 13.02.2026
Исроилга қурол: Германия конституциявий суди шикоятни қабул қилмади
07:59 / 27.01.2026