Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
Жиззах вилояти, Пахтакор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Кун.uz»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йил 22 июль куни соат 16:30да ўтказилган тадбири давомида, Оқбулоқ МФЙ, Лолазор кўчаси, 23-уйда истиқомат қилувчи, ишламайдиган, 1970 й.т. Б.Й. (фамилия,исми ўзгартирилган) уйида қиморхона ташкил этиб, шу маҳаллада яшовчилар Т.У., Д.У.ва Т.С. биргаликда таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ўйнаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида бир дона карта ва 80.000 сўм пуллар ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026