Жаҳон | 15:36 / 25.07.2017
9511
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Исроил мусулмонларни Ал-Ақсодан маҳрум қилиш ҳаракатида

Фото: Anadolu

Агарда бугун исроиллик ҳарбий хизматчилар арзимаган баҳоналар билан Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб кираётган бўлса, агарда у ерда мусулмонларнинг қони осонлик билан тўкилаётган бўлса, демак биз Ал-Қудсни етарли даражада ҳимоя қилмаганмиз, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Адолат ва ривожланиш партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида.

Давлат раҳбарининг фикрича, Исроил Ал-Ақсони мусулмонлардан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда.

«Исроил ҳозирда қилаётган нарса – бу Ал-Ақсони мусулмонлардан тортиб олиш ҳаракатидир», - дея таъкидлаб ўтди Эрдўған.

Мавзуга оид