17:50 / 25.07.2017
4084

Uber компаниясининг сингапурлик рақиби 2 млрд доллар жалб қилди

Сингапурнинг онлайн транспорт хизмати Grab 2 млрд доллар сармоя жалбқилишга муваффақ бўлди. Япониянинг Softbank банки  ва Хитойнинг Didi Chuxing такси хизмати Сингапур компаниясига пул тикди. Натижада стартап бозор қиймати 6 млрд долларга етди. Компания асосчиларидан бири Энтони Танга кўра, олинган маблағлар  Grab хизматининг бозорда етакчи ўринларни эгаллашига ҳамда минтақада GrabPay ўз тўлов тизимини жорий қилишга ёрдам беради. 

Grab сармоялар жалб яна 500 минг долларни қўлга киритишни режалаштирган. Ўтган йил сентябрь ойида бўлиб ўтган инвестиция босқичи натижасига биноан стартап 3 млрд долларга баҳоланган эди. 

Grab Сингапур, Малайзия, Вьетнам, Филиппин, Мьянма, Тайланд ва Индонезияда фаолият юритади. Мобил илова ишга туширилганидан бери уни юклаб олганлар сони 50 млндан ошди. 

У ҳар куни 3 млн йўловчига хизмат кўрсатади. Grab билан 1,1 млн ҳайдовчи ҳамкорлик қилади.

Top