Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очиқ мулоқотлар сабаб ҳуқуқбузарликлар 8,5 фоизга камайган
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили саналади. Ўз ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билмайдиган, фақат қорин қайғусида юрадиган, бир-икки сўм топиб, ё тўй қилиш ёки автомобил сотиб олиш мақсадини устувор деб биладиган одамлар билан, аниқки, “фуқаролик жамияти” деган юксак чўққини забт этиб бўлмайди. Бунда, албатта, манфаатдор ташкилотлар томонидан олиб бориладиган ишларнинг ҳам аҳамият катта.
Айни кунларда Ички ишлар вазирлиги тизимида бу борада қатор амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунида ўтказилаётган профилактика кунларининг самараси яққол сезилмоқда.
Республика Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Ал-Соғуний” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ўз уйингни ўзинг асра” мавзуида давра суҳбат ташкил этди. Унда мутасадди раҳбарлар, маҳалла аҳолиси, фаоллар ва ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбатда бугунги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, тинчлик асраш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кенг ҳамкорликдан манфаатдорлик тушунтирилди. Керакли тавсиялар берилди. Аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Тадбирда қатнашган Республика Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар инспектори Учқун Худоёровнинг таъкидлашича, ташкил этилаётган бу каби очиқ мулоқотлар натижасида ҳуқуқбузарликларнинг 8 ярим фоизга камайган.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактикаси инспекторлари томонидан амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликнинг даражаси ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказишда оммавий ахборот воситалари билан кенг ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Тадбирда сўнггида иштирокчилар қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Мавзуга оид
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
20:37 / 23.12.2025
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
19:13 / 23.12.2025