21:45 / 30.07.2017
7269

Араб давлатлари Қатарга нисбатан талабларни кучда қолдирдилар

Фото: РИА Новости / Валерий Мельников

Қатар билан алоқаларни узган араб давлатлари – Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср агар ҳукумат террорчиликни қўллаб-қувватлашни бас қилса, у билан мулоқот қилишга тайёрликларини билдирдилар.  Бу ҳақда Баҳрайн пойтахти Манамадаги матбуот анжуманда бу давлат ташқи ишлар вазири Холид бин Аҳмад Ал-Ҳалифа  айтиб ўтган.

“Агар Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлашни бас қилишини тасдиқласа, биз у билан мулоқот қилишга тайёрмиз,” деб айтган Ал-Ҳалифа. 

Шу билан бирга шу араб давлатлари Қатар ҳукуматига билддирилган барча талабларни кучда қолдирадилар. 

“Қатар унга араб давлатлари мурожаат қилган талаблар рўйхатидан 13 та пунктнинг барчасини бажариши лозим”, деб айтган вазир.  

Top