Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Абэ Пхеньянга босимни оширишга келишиб олишди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўзаро телефон мулоқоти давомида Шимолий Кореяга босимни оширишга келишиб олдилар. Шунингдек, улар бошқа давлатларни ҳам ушбу стратегияга қўшилишга чақиришади. Бу ҳақда Оқ уй хабарида айтилади.
«Президент Трамп ва бош вазир Абэ Шимолий Кореяга иқтисодий ҳамда дипломатик босимни оширишга тайёрликларини билдиришди, шунингдек, улар бошқа давлатларни ҳам бунга қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилиб кўришади», - дея баёнотдан иқтибос келтиради РИА Новости.
Аввалроқ Япония бош вазирининг рафиқаси Трамп билан гаплашмаслик учун кутилмаган усулдан фойдалангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
20:02 / 05.11.2025