23:10 / 01.08.2017
12820

Лойиҳавий бошқарув миллий агентлигига раҳбар тайинланди

Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон лойиҳавий бошқарув миллий агентлигига раҳбар тайинланди.

Президентнинг 1 августдаги фармони билан Шуҳрат Муҳаммаджонович Содиқов ушбу агентлик директори этиб тайинланган.

Шуҳрат Содиқов (1969 йили туғилган) 2010 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари мудири лавозимида ишлаб келаётганди.

Top