Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва вилояти суди биносида отишма рўй берди
Москва вилоят суди биносида отишма чиқиши оқибатида бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости суд иштирокчиларига асосланиб хабар тарқатди.
"Москва вилоят судида отишма чиқди, ходимлар жароҳатланди, мен пристав жароҳатланганини кўрдим", деган адвокат Софья Рубасская.
Адвокат камида 20та ўқ узилганини айтган.
Суд матбуот котиби Наталья Осипова суд биносидан барча ходимлар ва ташриф буюрувчилар эвакуация қилинганини, аммо ҳодиса сабабларини аниқ келтиролмаслигини билдирган.
«Московский комсомолец» маълумотига кўра, отишма ГТА бандаси — келиб чиқишига кўра марказий осиёликлар бўлган, Москва вилоятида серияли қотилликлар содир этган шахсларга қарши иш вақтида рўй берган. Газета хабарига кўра, суд мажлиси вақтида гуруҳ аъзоларидан бири лифтда қўриқчига ҳужум қилиб, уни жароҳатлаган.
Мавзуга оид
11:28 / 11.02.2026
Канадада мактабдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди
20:33 / 22.12.2025
Қўлбола бомбалар ва ўқ отиш майдонидаги машғулотлар. Полиция Бонди-Бичдаги ҳужум тафсилотларини очиқлади
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
08:50 / 15.12.2025