Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар полиция бўлинмасига ҳужум қилди: қурбонлар бор
Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида жойлашган полиция бўлинмасига ҳужум юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, хавфсизлик кучларининг олти ходими ҳалок бўлган, яна уч нафари жабрланган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги Ҳилмонд вилоят кенгаши раҳбари вазифасини бажарувчи Отауллоҳ Афғонга асосан хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, “Толибон” ҳаракати жангарилари Навох аҳоли пунктидаги полиция бўлинмасига ҳужум қилган.
Шу билан бирга, Ҳилмонд вилояти губернатори маъмуриятининг матбуот котиби Умар Зувак ҳужум юз берганини тасдиқлади ҳамда қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини қайд этди.
“Толибон”нинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида жангарилар икки полиция бўлинмаси устидан назорат ўрнатди, 28 нафар ҳарбий хизматчи ва полиция ходимлари ўлдирилган.
Аввалроқ “Толибон” жангарилари Афғонистон жанубидаги тўғонни портлатиб юборишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:01 / 17.02.2026
Афғонистонга советлар босқинида Хитойнинг позицияси қандай эди?
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026