Жаҳон | 14:43 / 02.08.2017
7876
1 дақиқада ўқилади
Туркиянинг Мармарисида сайёҳлик яхтаси чўкиб кетди
Туркиянинг Мармарис курорти яқинида бедарак йўқолган уч кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Улар туристик яхтанинг фалокатга учраши натижасида йўқолган, деб хабар бермоқда NTV телеканали.
Ҳодиса Бўзбурун туманидаги очиқ денгизда рўй берди. Маълум бўлишича, саккиз инсон қутқариб олинди, бортда ҳаммаси бўлиб 11 киши бўлган.
Айни дамда яхта нима сабабдан чўкиб кетгани номаълум.
Мармарис соҳилни қўриқлаш хизмати вакилининг сўзларига кўра, яхтада фақатгина Туркия фуқаролари бўлган.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024